Турнирни нимчорак финалдаёқ тарк этган Испания қандай соврин билан тақдирланди?

Бундан бироз аввал Франция финалда Хорватия (4:2) устидан ғалаба қозонди ва шу тариқа ЖЧ-2018 мусобақасига расман якун ясалди.

Қизиғи, ФИФА Россияга имкониятни бой бериб турнирни 1/8 финалдаёқ тарк этган Испания терма жамоасини ажойиб соврин билан тақдирлади. “Қизил фурия” ЖЧ-2018нинг “фэйр-плей” совринига сазовор бўлишди.

Маълумот учун, ушбу мукофотга лойиқ кўрилган терма жамоанинг ҳар бир футболчисига ва делегация аъзолари ҳалол ўйин учун махсус диплом ва медаллар билан тақдирланишади. Бундан ташқари ушбу мамлакат футбол федерациясига эса болалар футболини ривожлантириш учун 50 минг АҚШ доллари мукофот берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!