UFC чемпиони Сауль Альварес билан жанг қилишга тайёр

  • 23 январь, 2019, 19:46
  • 0
  • Бокс

UFC ярим ўрта вазн чемпиони Тайрон Вудли бокс бўйича ўрта вазн тоифасида WBC ва WBA камарлари соҳиби 28 ёшли мексикалик Сауль “Канело” Альварес билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

- Боксчиларга қарши жанг қилишга тайёрман, лекин ушбу спортчи энг зўр бўлиши даркор. Масалан, Канелло. Унинг даромади 365 миллион долларга тенг, Саульни мағлуб этиб катта фойдага эга бўлардим, - деди Вудли.

Илгарироқ, Альварес DAZN компанияси билан 11 жанг ва 365 миллион долларга шартнома имзолаганлиги ҳақида хабар бергандик. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!