UFCда йилнинг энг яхши жангчиси маълум қилинди

Ярим оғир ва оғир вазн тоифаларида UFC чемпиони Даниэль Кормье ESPN талқини бўйича йилнинг энг яхши жангчиси деб топилди.

39 ёшли америкалик жангчи жорий йилда 3 та жанг ўтказди. Январ ойида Даниэль иккинчи раундда Волкан Оздемирни техник нокаутга учратиб, ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Июлда Кормье биринчи раундда оғир вазн тоифасида чемпионлик камари соҳибини нокаутга учратиб, икки вазнда жаҳон чемпионига айланди. Сўнгги учинчи жанг эркин кураш бўйича Олимпиада-2012 иштирокчиси оғир вазнда чемпионлик камарига даъвогар Деррик Льюисни иккинчи раундда мағлуб қилиб, камарни ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!