Уэльс собиқ бош мураббийи: Бэйл "Реал"да қолишни истаса, Роналду каби ўйнаши керак

"Криштиану ҳар доим худди сўнгги ўйинга тушган каби ёндашади. У гол уради, вазият яратиш учун кўп меҳнат қилади. Албатта, Бэйл жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири. Аммо Бэйл Мадридда қолишни истаса, Роналду каби ўйнаши керак. 

Гарет ўз тажрибасидан келиб чиқиб, бунданда яхши ўйнаши мумкин. Жароҳатлар бўлмаганида, энг яхши бўлиши ҳам мумкин эди. Унга мунтазам жароҳат олиши мақсадларига эришишида ҳалал беради", - деди Тошак.

Маълумот учун, жорий йилги мавсумда 29 ёшли форвард Испания Ла Лигасида 15 учрашувда майдонга тушди ва 4 та гол киритиб, 2 та голга ассистентлик қилган. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!