Умид Аҳмаджонов: Олимпия терма жамоасига испаниялик мураббий келади

Хабарингиз бор яқинда Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланганди. Аммо ҳозирги пайтда ўтказилаётган олимпиячиларимизнинг йиғинида ушбу мураббий иштирок этаётгани йўқ. Бу борада ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов SPORTS.uz муҳбирига шундай деди:

- Сизга ростини айтаман, Миржалол Қосимовни олимпия терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланганимиз аслида бу вақтинчалик ҳолат эди. Чунки Токио Олимпиадасига терма жамоамизни бошқа мураббий тайёрлайди. Аниқроғи, айни пайтда биз испаниялик мураббий билан музокара олиб боряпмиз ва яқин кунларда бу ҳақида кенг оммага эълон қилишимиз ҳам мумкин. Миржалол Қосимов тажрибали мураббий ва уни ҳурмат қиламиз. Аммо унинг соғлигини ҳам ўйлашимиз керак. Олимпия терма жамоамиз учун кўплаб номзод футболчилар рўйхати тузиб чиқилган. Олимпия терма жамоасига янги мураббий келгунига қадар номзодларни саралаб, янги бош мураббийга тавсиялар берилади. Умуман олганда, бизнинг режаларимиз катта ва шу билан бирга жуда жиддий. Шунингдек, олимпия терма жамоасига испаниялик мутахассисни олиб келишда Эктор Купер билан ҳам маслаҳатлашганмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rakhmonov Jamshid
15/10/2018 13:49
Умид Аҳмаджонов ОТЖга тезроқ мурббий олиб келмаса, яна Chempionat.asia да "Мураббий қани?#" бошланиб кетади:)))