Умрида компьютер ишлатмаган вазирга Токио-2020 киберҳимояси топширилди

Япониянинг киберҳимоя бўйича вазири Йошитака Сакурадага яқинлашиб келаётган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларининг ҳам киберҳимояси ишониб топширилди. Қизиғи, бу шахс умри давомида компьютердан фойдаланмаган.

"25 ёшга кирганимдан бери мустақил ҳаёт кечираман. Шу пайтгача қўл остимдаги ходимларим ва котибиятимга қандай топшириқ берган бўлсам, барчасини маромида бажариб келишган. Ўзим эса компьютердан умримда фойдаланмаганман", – дейди 68 ёшли вазир. 

Сакураданинг таъкидлашича, унинг ишчилари етарлича тажрибаси ва қобилиятга эга. Шундай экан бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги ҳақида ваъда берди. ОАВ вакиллари билан савол-жавобда вазир ҳатто USB қурилмаси нима эканлигини билмаслигини тан олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!