Усмон Тошев Тожикистон миллий терма жамоасини ҳам бошқаради

Йилнинг сўнгги 30 кунлигида қўшниларимиз икки ҳафталик ўқув-йиғини ўтказишади. Тожикистон бир ойнинг ўзида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган.

Уларга Яман, Уммон (иккита марта) ва Баҳрайн терма жамоалари рақиблик қилади. 

9 декабр (якшанба)
Яман – Тожикистон
Доха, Қатар

13 декабр (пайшанба)
Уммон – Тожикистон
Маскат, Уммон

16 декабр (якшанба)
Уммон – Тожикистон
Маскат, Уммон

20 декабр (пайшанба)
Бахрайн – Тожикистон
Манама, Баҳрайн.

Эътиборлиси, мазкур тўрт учрашувда қўшниларимизни ўзбекистонлик мураббий Усмон Тошев майдонга бошлаб тушади. Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз илгарироқ Тожикистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани борасида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!