Уйчи туманида "Хотира-79" ўрнига бошқа бир жамоа пайдо бўлди

Ўтган мавсум Про-лига “Б” гуруҳида иштирок этган Наманган вилояти Уйчи туманининг “Хотира-79” клуби бу йилги чемпионат баҳсларида иштирок этмайдиган бўлди.

Наманганлик мухбиримиз Азизбек Абдуғаниевнинг берган маълумотларига кўра жорий мавсум “Хотира-79” клуби ўрнига Уйчи туман Ёшлар иттифоқининг “Иттифоқ” жамоаси иштирок этади. Ушбу клубга “Хотира-79” ва “Косонсой” жамоаларида фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Меҳмон Солихўжаев мураббийлик қиладиган бўлди.

“Иттифоқ” жамоаси айни дамда янги мавсумга Уйчи тумани маразий ўйингоҳида тайёргарлик кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Про-лига "Б" гуруҳида Ёшлар иттифоқининг бошқа бир жамоаси - "Ифтихор" клуби иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!