"Валенсия" етакчиси камида бир ойга сафдан чиқди
Испаниянинг "Валенсия" клуби ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Дани Парехо камида бир ойга йўқотди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 29 ёшли футболчи қорин мушакларидаги жароҳат сабаб 4 ҳафта майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, Парехо жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 12та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар