Валерий Газзаев: Билишимча Головин аллақачон "Челси" билан шартнома имзолаган

Россиялик машҳур мутахассис Валерий Газзаевнинг сўзларига кўра ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головин аллақачон “Челси” билан шартнома имзолаган.

“Менимча қаерда ўйнашни Головиннинг ўзи ҳал қилиши керак. Билишимча у аллақачон “Челси” билан шартнома имзолаб бўлган. Менимча бу унинг учун яхши имконият ва тўғри келишув. Бир томондан бу Головин учун ижобий бўлса, иккинчи томондан унга катта масъулият ҳам юклайди.

У жаҳон чемпионатида, Чемпионлар лигасида ва ички чемпионатда ўзини кўрсата олди ва энди катта клубларда ўйнашга тайёр деб ўйлайман”, - дейди Газзаев.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Головинга “Ювентус” ҳамда “Монако” клубларидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!