Ван Дейк ЕЧЛнинг навбатдаги баҳсида "Ливерпул"га ёрдам беролмайди

"Ливерпуль" клубининг асосий ҳимоячиси Виржил ван Дейк Чемпионлар лигаси доирасида ўтказиладиган навбатдаги баҳсда жамоасига ёрдам беролмайди.

Гап шундаки, голландиялик футболчи кеча “Наполи”га қарши ўтган баҳсда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Шу тариқа карточкалар сони ортиб кетгани сабаб ван Дейк кейинги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” кечаги ғалабадан сўнг плей-оффга йўлланмани қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!