Ван Дейк эффекти: нега Алиссон “Ливерпуль”га мослашиб кетади?
“Ливерпуль” Премьер Лиганинг янги мавсуми стартини ажойиб тарзда бошлади ва “қизиллар” ҳимояси анча метиндек кўринмоқда.
Ўтган мавсумда “қизиллар” ички чемпионатда 38 гол ўтказиб юборганди. Бу “Тоттенхем”дан битта кўп, “Бёрнли”дан битта кам эди. Клопп шогирдлари айни вақтга келиб бир гол ўтказиб юбориб олти гол уришга эришган.
Ўтган мавсум кўп сабабларга кўра Муҳаммад Салоҳнинг самарадорлиги туфайли катта ютуқларга эришилди. Шунга қарамай мерсисайдликлар ҳимоя чизиғини ҳам тобора мустаҳкамлаб боришмоқда. Клуб ҳимоядаги муаммоларни Виргил Ван Дейк ва янги вакил Алиссон билан анча тўлдиришди. Агарда немис мутахассиси Ван Дейкни “Сен Мари”дан эртароқ олиб келганида хатто Лорис Кариус ҳам муваффақиятга эришган бўлармиди. Боиси голландиялик ҳимоячининг ҳимоядаги ўрни тобора ошиб бормоқда.
Ван Дейк эффекти: ҳимоядаги барқарорлик
Январ ойида “Суонси”га қарши дебют учрашувини ўтказганидан бери Клоппнинг ҳимоя чизиғига қайта ишонч ва кафолат олиб келди. Ўтган мавсум стартидан бошлаб “Ливерпуль” дарвозаси томон йўлланган зарбалар сони Ван Дейк келгач 1.3 тагача камайди.
Клуб янги ҳимоячиси дебютини ўтказганидан бери 119 та зарбани қабул қилиб олган. Бу ўртача ҳар бир ўйинда 6.61 га тенг. Қишгача эса “қизиллар” 182 та зарбани қабул қилган. Бу ўртача 7.91 дегани. Демак, статистикага қарайдиган бўлсак, фарқ 1.3 тагача камайган.
Хуллас 75 миллион евролик ҳимоячи “Ливерпуль” билан қаторасига етти уй учрашувини қуруқ ўтказган. Бу 2006-07-йилги мавсумдан бери такрорланмаган эди.
Клопп ўзига янги Матс Хуммелсни топиб олдими?
Юрген Клопп “Боруссия Дортмунд”да ўта юқори босимни уюштирадиган жамоа шакллантирган эди. Ушбу ҳужумкор услубда марказий ҳимоячилар ҳужумни шакллантириши ва ўйинни бошқара олиш қобилияти сабаб муҳим фигураларга айланганди.
Матс Хуммелс шу фалсафанинг муҳим таркибий қисми ҳисобланарди. У жамоага нафақат ортдан туриб тўпга эгалик қилишни, балки ақлли тарзда ҳимояланишни ҳам тақдим қиларди. Унинг жисмоний кўрсатичлари ҳам Ван Дейкники билан бир хил. Уларнинг иккаласи ҳам ярим ҳимоячи қобилиятларига эга.
Ван Дейк Клоппнинг яширин қуролига айланди. У тўпни бир поғона юқорига узатишда самарали ва аниқ ҳаракат қилмоқда. Голландиялик ҳимоячи ҳимоя чизиғини ярим ҳимояга боғлашда муҳим вазифани бажармоқда.
Хавода эса, иккала ҳимоячи ҳукмрон кучга эга. Ўтган мавсумда ҳаводаги курашларда дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси энг зўри бўлди. Ловрен, Матип ёки Клаванлар бу кўрсаткич бўйича умуман мақтана олишмайди.
“Кристал Пелас”га қарши учрашувда “Ливерпуль” 13 бора ҳаводаги дуелларда ғолиб чиқди. Шундан тўққизтасига айнан голландиялик ҳимоячи ҳисобига ёзилган.
Ван Дейкнинг “Саутгемптон”дан келганидан кейин таъсири ортиши янги жамоаси учун фақат ижобий бўлмоқда. Ўтган мавсумда бирорта ҳимоячи рақиб зарбаларини тўсишда учалик жонбозлик кўрсатгани йўқ.
“Ливерпуль”нинг ҳимоя чизиғи ўз ҳукмронлигини тўлиқ ўрната бошлаган Ван Дейк билан ҳар қандай посбон ишончли ҳаракат қилади. Шу сабабли Алиссон Кариусдан кўпроқ ижобий ютуқларга эришса, бундан ажабланмаслик керак.
Фикрлар