"Вест Бромвич" кимни кўзлади?
"Вест Бромвич" клуби бошқарув раиси Жон Уильямс ёзги трансфер мавсумида ҳам таркибни кучайтиришга катта эътибор қаратишини таъкидлади. Ёзда жамоа тўпурар ҳужумчи олишга қарор қилган.
- Биз ёзда тўпурар ҳужумчини олишни режалаштирганмиз, - деди Жон Уильямс. - Биз бундай ҳужумчи учун 20 миллион фунт сарфлашга тайёрмиз. Лекин бизда Хосе Саломон Рондон ва Хал Робсон-Кану каби ҳужумчилар ҳам бор. Жамоамиз камдан кам ҳолатда иккита ҳужумчи билан ўйнайди.

Агар янги тўпурар келса, ҳозир "Вест Бромвич" сафида ўйнаётган ҳужумчилардан бири жамоани тарк этади. Чунки бу жамоа ўйин услуби битта ҳужумчи билан ўйнашга асосланган.

Фикрлар