“Вест Хэм” Чичаритони “Валенсия”га қўйиб юборишни истамаяпти
Ads

Испаниянинг “Валенсия” жамоаси “Вест Хэм” клуби ҳужумчиси Чичаритога қизиқаётгани ва уни ижарага олиш истаги бор экани ҳақида хабар берилганди.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича, мексикалик футболчи Испанияга қайтишга қарши эмас ҳамда “Валенсия” билан шахсий келишувга эришган. Бироқ “Вест Хэм” Чичаритони қўйиб юборишни истамаяпти. Сабаби, Марко Арнаутович ҳам клубдан кетиши мумкин.

Аввалроқ Хитой клубларидан бири Арнаутович трансфери учун “болғачилар”га 39 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Чичарито 2017 йили “Байер”дан “Вест Хэм”га кўчиб ўтганди. Унинг трансфер нархи 17,8 миллион еврога тенг бўлгана эди. Жорий мавсумда ҳужумчи АПЛнинг 14 ўйинида 4 та гол киритишга муваффақ бўлди.