"Вест Хэм" ўз сафига Колумбия терма жамоаси аъзосини қўшиб олди
"Фиорентина" клуби ярим ҳимоячиси Карлос Санчес фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 32 ёшли колумбиялик футболчи лондонликлар билан 2 йиллик келишув имзолаган.
Маълумот учун, Санчес “Фиорентина” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 52та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган. Колумбия терма жамоаси таркибида эса 88та ўйинда иштирок этган.
Санчес фаолияти давомида "Ривер Плейт Монтевидео", "Валансьенн", "Эльче" ва "Астон Вилла" каби клубларда ҳам тўп сурган.
Фикрлар