Врсалько муддатидан аввал "Атлетико"га қайтди

Мавсумни “Интер”да ижара асосида бошлаган ҳимоячи Шиме Врсалько муддатидан аввал “Атлетико”га қайтди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки “нерадзуррилар” 27 ёшли хорватиялик футболчининг трансферини сотиб олишни хоҳлашмаган ва шу боисдан у Мадридга қайтишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Врсалько тиззасидан жароҳат олган ва камида 8-10 ойга сафдан чиққан эди.

Маълумот учун, “Интер” Врсальконинг трансфери учун “Атлетико”га 6,5 млн евро тўлаган эди. Миланликларда ушбу ижара муддати якунлангач уни 17,5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд эди. У жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида 13та ўйинда майдонга тушди ва 2та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!