Хабиб АҚШ ҳудудида жанг қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
UFC президенти Дэна Уайт Хабиб Нурмагомедовнинг Конор Макгрегор билан бўлган жангдан сўнг қилган тартибсизлик учун Невада штати атлетик комиссияси томонидан қўллашини мумкин бўлган жазо ҳақида гапириб ўтди.
– Ҳозирча Хабибга ҳеч нарса берилмади (тўланмади). Улар гонорарни тўлиқ олиш ҳақида гапиришмоқда. Уни тўлиқ сақлаб қолишнинг иложи йўқ. Хабиб камарни ўзида сақлаб қолади. Бу шубҳасиз. У балким, АҚШ ҳудудида 4 ойдан олти ойгача жанг қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлар.Бошқа жойларда унинг жангини биз ўтказмаймиз, – дея Уайтнинг сўзларини келтиради TMZ нашри.
Эслатиб ўтамиз, жангдан сўнг Нурмагомедов қафасни ошиб ўтиб, Макгрегор жамоаси вакилига ҳужум қилган. Россиялик ирландиялик спортчининг жиу-житсу бўйича мураббийи билан уришиб кетган. Бу вақда Хабиб жамоасининг бир нечта жангчилари Макгрегорни урушга ҳаракат қилган.
Фикрлар