Хабиб Конорнинг автобусга хужум қилгани ҳақида: UFC буни уюштирганига ишончим комил

UFC енгил вазн тоифасида чемпион Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегорнинг Бруклиндаги UFC 223 турнирида жангчилар ўтирган автобусга хужуми ҳақида ўз фикрини билдирди.

- UFC ушбу вазиятда мени автобусдан чиқмаганимда айблаб мени қўрқоқ дея атаганлари мени ғазаблантирди. Айтиб ўтиш жоизки, ҳар бир жамоада ўзининг автобуси мавжуд, бироқ медиа-кун учун ташкилотчилар ҳамма бир автобусда боришимизни талаб қилишди. 

UFC буни атайин қилганми йўқми буни аниқ билмайман, аммо 70%га ишончим комил, - деди Нурмагомедов "биринчи канал"га берган интервьюсида.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!