Халқаро Чемпионлар Кубоги – 2018 ҳақида нималарни биласиз?

 

Олтинчи Халқаро Чемпионлар Кубоги (ХЧК) дунёнинг энг номдор жамоалари билан кеча  старт олди. Катта футбол байрами тугаб мухлислар ҳали ўзларига келиб олмасидан Европа футболи хавоси кириб кела бошлади. Қуйида бу ёзда бўлиб ўтадиган ХЧК турнири ҳақида сўз боради.

Осиё ва АҚШда ўтказиладиган мусобақа дунё бўйлаб кўп мухлисларга эга топ жамоаларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Анъанавий мавсумолди турнири гранд жамоалар учун маҳаллий бозордан ташқари ўз имиджини дунё бўйлаб тарқатиш имкониятини қўлга киритади.

Хўш, аслида бу мусобақанинг тарихи қанақа?

ХЧК мавсумолди турнир бўлиб, у 2013-йил ёзидан бери мунтазам равишда ташкиллаштириб келинмоқда.

Ўтган уч йил давомида мусобақа учта минтақада ўтказилди. 2016-йилда АҚШ, Хитой ва Австралия ушбу турнирга мезбонлик қилган бўлса, 2017-йилда АҚШ, Хитой ва Сингапур бу ишни амалга оширди.

Бу йил Хитойни Европанинг бир қанча давлатлари – Швеция, Польша, Австрия, Италия, Швейцария ва Испаниялар алмаштиради.

Европа ва Сингапур умумий равишда 10 ўйинга мезбонлик қилади. АҚШ эса 17 ўйинга мезбонлик қилиши кўзда тутилган. Жами 27 учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Ташкилотчиларга кўра, ўтган йиллардан фарқли равишда бу сафар ҳар бир жамоа камида уч ўйин ўтказади. Фақатгина битта пешқадам жамоа кейинги босқичга йўл олади.

ХЧК 20-июлда бошланиб, 11-августда ниҳоясига етади.

Қайси жамоалар ХЧК-2018 да иштирок этади?

АҚШ

Европа

Сингапур

“Милан”

“Арсенал”

“Арсенал”

“Барселона”

“Атлетико Мадрид”

“Атлетико Мадрид”

“Бавария”

“Бавария”

“Челси”

“Бенфика”

“Бенфика”

“ПСЖ”

“Боруссия Дортмунд”

“Челси”

 

“Ювентус”

“Интер”

 

“Ливерпуль”

“ПСЖ”

 

“Манчестер Сити”

 

 

“Манчестер Юнайтед”

 

 

“Реал Мадрид”

 

 

“Рома”

 

 

“Тоттенхем”

 

 

2018-йилги ХЧК да АҚШ, Сингапур ва Европа бўйлаб Европанинг 18 жамоаси иштирок этади. “Реал”, “Барселона”, “Ювентус” ва Манчестер гигантлари мунтазам иштирок этаётган бўлса, “Бенфика”, “Атлетико” ва “Ливерпуль”лар мусобақага жалб қилинган. Улар ўтган йили қатнашишмаган эди.

2017-йилдан фарқли тарзда бу сафар Хитой ўйинларга мезбонлик қилолмайди, унинг ўрнини Осиёнинг бошқа бир вакили Сингапур эгаллади.

ХЧК-2018 турнир жадвали

ХЧК-2018 га 20-июлда старт берилди. Бу катта футбол байрами – Жаҳон Чемпионати тугаганидан ҳеч қанча вақт ўтмасдан содир бўлмоқда. Сингапурда энг қисқа муддатда турнир якунланади. У ерда давстлабки ўйин 26-июлда “Арсенал” – “ПСЖ” учрашуви очиб берса, орадан тўрт кун ўтиб 30-июлда “ПСЖ” – “Атлетико” беллашуви билан ўз ниҳоясига етади.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!