Халқаро Чемпионлар кубоги турнири ҳақида

Ушбу ёзда мавсум олди турнир – Халқаро Чемпионлар лигаси бўлиб ўтади. Қуйидаги мақоламиз шу тўғрисида.

“Бока Хуниорс”нинг қимматбаҳо сотувлари

“Севилья”нинг қимматбаҳо сотувлари

Ишсиз юрган топ мураббийлар

29 июлда эса Майамида ушбу турнир доирасида “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Энг қизиғи ушбу ўйинга чиқарилган чипталарнинг 46 мингтаси аллақачон ўз эгаларини топиб бўлди. Ҳозирда ушбу ўйинга чиқарилган энг арзон чипта 500 АҚШ долларини ташкил этади. Эътиборлиси, “Реал” ва “Барселона” жамоалари 1982 йилдан буён илк бор Европадан бошқа қитъада ўзаро ўйнашади.

>>Терма жамоада соврин юта олмаган 10 юлдуз

Сўннги бор “кўҳна қитъа”дан бошқа қитъада, аниқроғи Колумбияда 1982 йилда “Эль Классико” бўлиб ўтган эди. Ўшанда мадридликлар Висенте Дель Боскенинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишган эди.

>>“Реал” академиясидан ҳам кучли футболчилар чиқади

Турнир ташкилотчилари фақатгина “Классико” билан чекланиб қолмоқчи эмаслар. Ўша куни машхур репер – Flo Rida ва мексикалик поп-дует Jesse&Joyларнинг концертлари, шунингдек бир нечта ВИП-кечалар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ўтган мавсум ушбу турнирда 17 жамоа иштирок этган ва ўйинлар АҚШ, Хитой, Австралия ва бир нечта Европа мамлакатларида бўлиб ўтган эди. Ўтган мавсум мусобақадаги ўйинларни 800 минг мухлис бевосита стадиондан туриб кўришган эдилар.

>>“Тиллари бийрон” Пикедан ўзига хос иқтибослар

Бу мавсум эса ташкилотчилар турнир савиясини янада оширишга ҳаракат қилмоқдалар. Турнир қоидалари бироз бошқачароқ. Ҳар бир жамоа 3 тадан ўйин ўтказади ва ғалаба учун 3 очко берилади. Агарда, асосий вақтда кучлар тенг келиб қолса, ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал этилади ва футбол “лотореяси”да ғалаба қозонган жамоага 2 очко, пенальтиларда ютқазиб қўйган клуб эса 1 очкога эга бўлади.

Ўтган мавсум ҳам ушбу турнирда иштирок этган “Барселона”, “Бавария” ва Манчестернинг икки жамоалари турнирдаги  иштироки учун 4 млн еврога эга бўлишган эди. “Челси”, “ПСЖ” ва “Ювентус” эса 3 млн еврони қўлга киритишга эришганлар.

>>Футболдаги абадий дўстлар

Турнир ташкилотчилари “Relevant Sports” агентлигидир. Унинг асосчиси эса NFLдаги “Майами Долфинс” клуби эгаси, миллиардер – Стивен Россдир. Forbes маълумотларига кўра унинг бойлиги 7,4 млн еврога баҳоланган.

Сўнгги сўз ўрнида шуни таъкидлашни истар эдим, бу турнир ўтказилишидан ҳамма бирдек, манфаат кўради. Ташкилотчилар мўмай даромадга эга бўлишса, клублар мавсум олдидан кучли спарринг-рақиб билан ўйнашдан ташқари улар ҳам яхшигина пулга эга бўлишади. Олис юртлардаги мухлислар эса ўзларининг севимли жамоасининг ўйинларини бевосита стадиондан кузатиш имконига эга бўлишади. Ана шунақа!

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!