Хави: Испания терма жамоасини бошқаришга ҳали тайёр эмасман

Айни дамда Қатарнинг "Ал-Садд" клубида фаолият олиб бораётган испаниялик машҳур футболчи Хави ўзининг Испания терма жамоасини бошқариши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Биринчидан мен ҳозир ушбу чақирувга тайёр эмасман, иккинчидан мен Испания терма жамоасини бошқариш учун етарли малакага эга эмасман, учинчидан ҳозир терма жамоага қайтишим учун маъқул вақт эмас. Мен ўзимни ҳали мураббий деб ҳисобламайман. Бунинг учун яна кўп ўқиб, ўрганишим керак. Қисқаси бу мантиққа тўғри келмайди”, - дейди 38 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Испания футбол федерацияси бу борада "Барселона"нинг собиқ устози Луис Энрике билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!