Хави ЖЧ-2022нинг расмий элчисига айланди (фото)

Қатарнинг "Ал-Садд" клуби ярим ҳимоячиси Хави ушбу мамлакат мезбонлик қиладиган ЖЧ-2022 мусобақасининг расмий элчисига айланди.

Айтиш лозимки, 38 ёшли Хави илк марта халқаро мусобақа элчиси бўлмоқда. У "Ал-Садд" сафига  2015 йил Каталониянинг “Барселона” клубидан келиб қўшилган эди. Хави ўтган давр мобайнида жами 67та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 18та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Садд" Осиё чемпионлар лигасининг бу йилги мавсумида Қаршининг “Насаф” клуби билан бир гуруҳдан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!