Хави Киммихни "Барселона" учун идеал футболчи деб айтди
"Барселона" афсонаси Хави "Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих каталонияликлар сафида муваффақиятли ўйнаб кета олишини айтди.
“Киммих – “Бавария”нинг ва шу билан бирга Германия футболининг бугуни ва келажаги. У исталган позицияда ўйнай олади. Мен Йозуани “Барселона” учун идеал футболчи бўлиши мумкин деб ҳисоблайман”, - дейди Хави.
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи жорий мавсум мюнхенликлар сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар