Хави ва Габиси бор "Ал-Садд" ОЧЛ ярим финалининг илк баҳсида "Персеполис"га ютқазиб қўйди
Бундан бироз аввал Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финал дастлабки баҳсидан ўрин олган Қатарнинг “Ал-Садд” ҳамда Эроннинг “Персеполис” клублари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Кутилмаганда Қатардаги ўйинда таркибида Хави ва Габи каби футболчилар бўлган майдон эгалари 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг Эрондаги жавоб баҳси 23 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Аль-Садд" - "Персеполис" - 0:1
Гол: Алипур, 86 - 0:1 (пенальти).
Фикрлар