Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби "Барселона" вингери Малкомни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда DIRECTVSports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридига манбаага кўра 21 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига шахсан жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро қизиқиш билдира бошлаган. Ҳозирча хитойликлар ушбу трансфер учун қанча таклиф қилишмоқчи эканлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Малкомни ўтган ёз “Бордо”дан 41 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум ҳозирча 9та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98