Хитой клуби "Бенфика" футболчисини 25 млн еврога сотиб олди

Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби "Бенфика" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Талискининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди.

Record нашри тарқатган хабарга кўра хитойликлар 24 ёшли бразилиялик футболчи учун лиссабонликларга 19,2 млн евро тўлашган. Таъкидлаш керакки, "Гуанчжоу Эвергранд" бундан аввал ушбу футболчи учун 5,8 млн евро тўлаган эди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Талискининг трансфери уларга умумий ҳисобда 25 миллион еврога тушди.

Маълумот учун, Талиски "Гуанчжоу Эвергранд" сафида жорий йилнинг июлидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!