Хусниддин Ғофуров: Ўзим ҳам кутмаган вақтда майдонга тушдим
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси, иккинчи голга ассистентлик қилган Ҳусниддин Ғофуров КХДР термаси устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Локомотив" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Ўйин яхши ўтди, биз кутган сценарий остида ўтди. Иван Нагаев жароҳат олганидан кейин майдонга тушдим. Аммо ўша вақтда майдонга тушишимни ўзим ҳам кутмагандим.
Эктор Купернинг талабларини бажаришга тўлақонли бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. У учрашувдан кейин анча хурсанд бўлди ва бизни, умуман олганда барчани табриклади. Рақиблар ҳақида нима дея оламан. Улар биз кутган даражада қаршилик кўрсата олишмади. Тактика? Ўзгаришлар катта бўлмади. Ҳужумкорликни истагандик ва шундай бўлди, - деди футболчи.
Фикрлар