Хьюзнинг истеъфоси "Саутгемптон"га қанчага тушди?
Хабарингиз бор куни кеча Англиянинг "Саутгемптон" клуби Марк Хьюзни истеъфога чиқарган эди.
Маълумотларга қараганда клуб 55 ёшли уэльслик футболчи билан шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун унга 6 млн фунт миқдорида товон пули тўлади.
Эслатиб ўтамиз, Хьюз жорий йилнинг май ойида “Саутгемптон” билан 3 йиллик шартнома имзолаган эди. Янги мутахассис келгунича энди жамоани Хьюзнинг ассистенти Келвин Дэвис бошқариб туради.
Маълумот учун, “Саутгемптон” айни дамда АПЛда 9 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар