Янги мавсумдаги “Барселона”: унинг кучли ва ожиз томонлари нимада?

Қайноқ ёзги трансфер мавсумидан кейин Ла Лиганинг амалдаги чемпионлари ўз мақомини ҳимоя қилиш учун шанба куни “Камп Ноу”да “Алавес”ни 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратиш билан бошлади.

Ўтган мавсумда дубль қайд этган Эрнесто Валвердени бу мавсумда фақатгина требл қутқариб қолади. Хўш, испаниялик мураббий в унинг жамоаси 2018-19-йилги мавсумда яхшироқ натижа қайд эта оладими?

  1. Ўтган мавсум

Аввало ўтган мавсум ҳақида қисқача тўхталиш лозим бўлади. “Барса” бир муддат Ла Лиганинг замонавий тарихида мавсумни мағлубиятсиз якунлаши мумкин бўлган дастлабки жамоа бўлишига бир баҳя қолди.

“Кўк-анорранглилар” “Леванте”га 5-4 ҳисобида мағлуб бўлгач, бу умидлар саробга айланди.

Шунга қарамай, “Барса” сўнгги ўн йилдаги еттинчи Ла Лига бош совринига эга чиқди. Испания Кубогида эса “Севилья”ни енгиб, қаторасига тўртинчи бор бу совринни ўзиники қилиб олди.

Бироқ уларнинг Чемпионлар Лигасидаги саргузаштлари анча эрта ўз ниҳоясига етмоқда. Охирги марта уларни Римдаги аламли мағлубият мусобақадан чиқариб юборди.

  1. Амалга оширилган трансферлар

Малком, Артур, Клеман Лангле ва Артуро Видал клуб учун ажойиб тўлдириш бўлди, десак муболаға бўлмайди.

“Барса” ушбу трансфер бозорида конструктив йўл тутди. Клубнинг янги вакиллари мантиқий тарзда олиб келинди. Иньестанинг кетиши, Артур ва Малком каби ёшларга йўл очилиши, “Ла Масия”дан янги иқтидорлар етишиб чиқмаётганлиги сабаб каталонияликларнинг барча трансферларини оқлаш мумкин.

Малком ва Артурлар тезда жамоага мослашиб кетди. Каталонияликлар Римга учиб кетаётган Малкомни йўлдан оғдиргани ҳали кўпчиликнинг ёдидан чиқмаслги аниқ.

“Бавария”дан Артуро Видалнинг келиши жамоани янада кучайтирди. Бироқ клуб мухлислари Паулиньо ва Видаль орасида анча фарқ борлигини айтишмоқда.

Бошқа томондан эса, Лангле узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўрилмоқда. “Камп Ноу”дагилар франциялик ҳимоячи Йерри Минада кўра кўпроқ муваффақиятга эришади ва клубга мослашиб кетишига умид қилмоқда.

  1. Жамоани тарк этганлар

“Барса” жамоани тарк этганларни инобатга олиб амалга оширган трансферларидан хурсанд бўлиши керак. Ушбу ёзда “Камп Ноу”ни ўн футболчи тарк этди. Шундан фақатгина Андрес Иньеста асосий таркиб ўйинчиси эди.

“Барселона”га келиб қўшилганидан бери муаммога учраган Мина Колумбия билан Жаҳон Чемпионатида ўзини кўрсаткгач, каталонияликлардан мунтазам ўйин амалиёти талаб қила бошлади. Бу амалга ошиши қийин бўлгани учун қарийб 20 миллион евро эвазига “Эвертон” вакилига айланди.

Шунингдек, Андре Гомешнинг ижарага берилиши, Паулиньо, Алейш Видаль, Жерар Деулофеу ва Марлонларнинг қўйиб юборилиши парда ортидагиларнинг ажойиб тарзда ишлаганидан дарак беради.

  1. Кучли томонлари

Иньестанинг кетиши билан икки асосий хавф – Месси ва Суаресдан келиши аниқ бўлсада, клуб ярим ҳимояси анча мустаҳкамланди.

Артур ва Малком мавсумолди йиғинда аллақачон ўзларининг нималарга қодирлигини намойиш қилиб бўлишди. Артуро Видал ҳам таянч ярим ҳимоясида вариантлар тақдим қила олиши мумкин.

Бундан ташқари, Филиппе Коутиньо, Серхио Бускетс ва Иван Ракитичлар ҳамон клуб учун катта фойда келтиришлари аниқ.

  1. Ожиз тарафлари

Ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида кўзга ташлангани каби “Барса”нинг ҳимоя чизиғи янги мавсумда ҳам ожиз томони эканлиги барчага маълум.

Лангленинг келиши узоқ муддатли режа учун ажойиб танлов. Боиси Жерар Пике сўнгги йилларда юқори спорт формасини кўрсатишда анча қийинчиликка учраётганини эслайдиган бўлсак, Лангленинг трансфери анча мантиқли бўлди.

Испаниялик ҳимоячи билан бирга Самюель Умтити ҳам ёзни бир текис ўтказгани йўқ. Мундиалдаги қаҳрамонлиги эвазига клубдан кетиши анча вақт “болалаган” франциялик ҳимоячи янги шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

Томас Вермален каби футболчилар ҳамон асосий таркиб учун курашаётгани умумий манзарани тўлиқ кўрсатиб беради. Қишки трансфер эса ҳимояга янги кучайтиришларни тақдим қилиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!