Яя Туре "Олимпиакос" билан шартномасини бекор қилди
"Олимпиакос" ярим ҳимоячиси Яя Туре клубни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 35 ёшли кот-д’ивуарлик футболчи ва клуб ўзаро келишган ҳолда ўртадаги келишувни бекор қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Туре грек клуби сафига жорий ёз эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 5та ўйинда майдонга тушди.
Маълумот учун, Туре футбол ишқибозларига "Барселонва" ва "Манчестер Сити" клубларидаги фаолияти орқали танилган.
Фикрлар