Яя Туре: "Олимпиакос"га қайтиш мен учун фахр

Куни кеча Грециянинг “Олимпиакос” клуби билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Яя Туре янги жамоасига ўтгач қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Ушбу клубга нисбатан муносабатларим ўзгача эканлиги боис ҳам шу қарорга келдим. “Олимпиакос”га қайтиш мен учун фахр. 2006 йилда жамоани тарк этаётганимда бу ерга яна қайтиб келишга ваъда бергандим ва ушбу сўзимнинг устидан чиққанимдан хурсандман. Айтишим лозимки, менга АҚШ, Осиё ва қолаверса Европанинг кўплаб жамоаларидан таклифлар бўлди.

Жамоага совринларни қўлга киритиши учун ёрдам беришга шайман. “Олимпиакос” мухлислари бунга лойиқ”, - дейди тажрибали футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи “Манчестер Сити” билан шартномаси якунлангач эркин агент мақомида юрган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!