Яя Туре фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
Кеча “Олимпиакос” билан шартномасини бекор қилган ярим ҳимоячи Яя Туре фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.
Хабарларга қараганда 35 ёшли кот-д’ивуарлик футболчига Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубидан қизиқишлар мавжуд. Қолаверса, футболчининг агенти Дмитрий Селюк ҳам қишки трансферлар даврида Туре бирорта клуб билан шартнома имзолашини тасдиқлади.
“Туре каби футболчи ҳар қандай клубга ортиқчалик қилмайди. У клуб миқёсида барча совринларни қўлга киритган топ савиядаги футболчи. Январда трансфер деразаси очилади ва биз унинг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқамиз. Туренинг ўзи ҳам ҳали яна футбол ўйнамоқчи. Ўйлайманки кўплаб жамоалар Турени нафақат футболчи, балки ўз маслаҳатлари билан жамоага ёрдам бера оладиган инсон сифатида ҳам ўз сафларида кўришни хоҳлашмоқда”, - дейди агент.
Фикрлар