Юрген Клинсманн қандай терма жамоанинг таклифини қабул қилишини айтди

Германиялик машҳур мутахассис Юрген Клинсманн ўзининг келажак режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

“ЖЧ-2018 олдидан менга мусобақада иштирок этадиган 4-5 терма жамоадан таклифлар бўлди. Лекин мен уларни рад этдим. Чунки, ушбу жамоаларнинг мақсади бор йўғи гуруҳдан чиқиш эди.

Мен АҚШ терма жамоасини ЖЧ-2014да бошқарганимда ҳам олдимга худди шундай вазифа қўйилган эди. Ҳозир мен учун бундай вазифалар камлик қилади. Агар мураббийлик фаолиятимга қайтадиган бўлсам, камида жаҳон чемпионатининг ярим финалига қадар боришни мақсад қилган терма жамоада ишламоқчиман”, - дейди Клинсман.

Маълумот учун, 54 ёшли мутахассис фаолияти давомида Германия ва АҚШ каби терма жамоаларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!