"Ювентус" Алькантара учун курашга қўшилди
“Бавария” ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара келаси мавсумни янги жамоада бошлаши мумкин, дея хабар беради Calciomercato нашри.
Аввалроқ бу футболчига Испаниянинг “Реал” ва “Барселона” клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. Энди ушбу курашга “Ювентус” ҳам қўшилди.
Туринда 27 ёшли футболчини “Манчестер Сити”га ўтиши кутилаётган Миралем Пьяничга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.
“Бавария” футболчисини 70 миллион еврога сотишга тайёр.
Фикрлар