"Ювентус" Игуаинга нарх қўйди
"Ювентус" клуби ўзининг аргентиналик форварди Гонсало Игуаин билан хайрлашишга тайёр.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 30 ёшли футболчини 60 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Гап шундаки, Игуаиннинг сотиб юборилиши Криштиану Роналдунинг жамоага кўчиб ўтгани билан боғлиқ. Боиси, янги мавсумда анан португалиялик форвард жамоада марказий ҳужумчи сифатида тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Игуаинга Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар