"Ювентус" асосий футболчиларидан бирига шарт қўйди
Туриннинг "Ювентус" клуби тез орада ҳимоячи Алекс Сандро билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри тарқатмоқда.
Маълумотларга қараганда “кекса синьора” 27 ёшли бразилиялик футболчига шарт қўймоқда. Унга кўра агар Сандро “Юве” билан амалдаги шартномасини узайтирмаса, туринликлар уни трансферга қўйишлари мумкин. Айтиш лозимки, унинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача тузилган.
Эслатиб ўтамиз, Сандро айни дамда ПСЖ, "Челси", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублардан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Маълумот учун, Сандро “Ювентус” сафига 2015 йил 26 млн евро эвазига “Порту”дан келиб қўшилган эди. Унга ҳозирда "Реал", ПСЖ, "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Фикрлар