"Ювентус" ҳамон МЮ футболчисини қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳамон "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармианни сотиб олишдан умидини узмаяпти.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 28 ёшли футболчи учун МЮга бор йўғи 13 млн евро таклиф қилишмоқда. Аммо, манкуанликларнинг бу борадаги истаги анча баланд. Улар Дариманни 20 млн евродан камига сотишмоқчи эмас. Шу боис томонлар яқин кунларда бу борада музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказишади.
Маълумот учун, Дармиан ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар