"Ювентус" ҳужумчиси янги мавсумни "Фиорентина"да бошлайдиган бўлди

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Марко Пьяца фаолиятини "Фиорентина"да давом эттирадиган бўлди.
Унга кўра “бинафшаранглилар” 23 ёшли хорватиялик футболчини 2 миллион евро эвазига бир йилга ижарага олишган.

Маълумот учун, Пьяца туринликлар сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида “Ювентус” либосида жами 20та ўйинда майдонга тушган ва ўз номига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. Хорватия терма жамоаси сафида эса 19та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 1та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!