"Ювентус" яна бир футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг иқтидорли ҳимоячиси Даниэле Ругани билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.
Todomercadoweb тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 24 ёшли италиялик футболчига 2023 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилади. Агар ушбу келишув имзоланса, Руганининг йиллик маоши 3 млн еврога етади.
Маълумот учун, Ругани “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 5та ўйинда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Руганига “Рома”дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар