"Ювентус"га "Арсенал" етакчиси керак

Туриннинг "Ювентус" клуби "Арсенал" хавбеки Аарон Рэмзига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “кекса синьора” 27 ёшли уэльслик футболчини жорий мавсум якунлангач, якуни унинг “канонирлар” билан шартномаси ниҳоясига етгач текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бундан ташқари “Юве” футболчига катта маош ҳам тўламоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, Рэмзига шунингдек "Милан" ҳамда "Лацио" клубларидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!