Забиҳилло Ўринбоев: Осиё чемпионатидаги натижа тасодиф эмаслигини исботламоқчимиз
Аввал хабар берганимиздек яна саноқли кунлардан сўнг Индонезияда навбатдаги Осиё ўйинлари старт олади. Ушбу мусобақада эса футболчи йигитларимиздан барча фақат ғалаба кутмоқда. Терма жамоамиз таркибидаги иқтидорли ҳужумчилардан бири Забиҳилло Ўринбоев эса ушбу йирик турнир олдидан МОҚ матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Узоқ парвоздан сўнг бироз чарчаган бўлсакда кайфиятимиз жуда яхши. Бироз дам олгандан сўнг машғулотларни бошлаб юборамиз. Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда ўтказдик. Бир ҳафта давомида ўйинларни таҳлил қилдик, видеотакрорларни кўриб чиқдик, рақибларни ўргандик. Биз Осиё чемпионлигини қўлга киритганмиз. Энди уни тасодиф эмаслигини исботлашни истаймиз", – дейди Ўринбоев.

Фикрлар