Зинченко "Манчестер Сити"да қоладиганга ўхшаяпти

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш доирасида АҚШдаги турнега борадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, жамоанинг украиналик ярим ҳимоячиси Александр Зинченко ушбу таркибга киритилди. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “шаҳарликлар” 21 ёшли футболчини сотиб юборишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида Зинченкога “Фулхэм”, “Ньюкасл” ва “Вулверхэмптон” каби клублар қизиқиш билдиришаётган эди.

Маълумот учун, "Манчестер Сити" 11 кунлик турне давомида "Боруссия" Дортмун, "Ливерпуль" ҳамда "Бавария" клубларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!