Зинченко "Манчестер Сити"дан кетмоқчи

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Александр Зинченко ўзининг келажак фаолияти борасида бир қарорга келди.

Украиналик футболчига яқин манбаанинг хабар беришича у етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб “шаҳарликлар” сафидан кетмоқчи. 22 ёшли футболчига "Наполи" ва "Бетис" клубларидан қизиқишлар мавжуд. У кўпроқ Испанияда тўп суриш истагини билдирмоқда.

Маълумот учун, Зинченко жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!