Зинедин Зидан: “Реал” Моратанинг уйи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан клуб ҳужумчиси Альваро Моратанинг бошқа жамоа ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

“Менимча, Мората вазиятни яхши тушуниб турибди. Ҳар бир футболчи кўпроқ ўйин амалиётина эга бўлишни истайди, шу жумладан, Алваро ҳам. Унга етарлича имконият берамиз, чунки Мората бизга керак. У кетиш ҳақида ўйламаяпти, “Реал” Моратанинг уйи”, – деди франциялик мутахассис.

Жорий мавсумда испаниялик футболчи Ла Лиганинг 14 ўйинида (шулардан 6 тасида асосий таркибда) майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!