А Серия. "Аталанта" минимал ҳисобда зафар қучди

А Серия 18-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Лечче" баҳси бўлиб ўтди. Унда бергамоликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Адемола Лукман томонидан 58-дақиқада киритилган гол мезбонларга 3 очко тақдим этди. 

Очколари сонини 29 тага етказиб олган "Аталанта" А Серия турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!