А Серия. "Болонья" "Наполи" учун "Интер"ни ютиб берди

А Серия 24-туридан ўрин олган "Болонья" - "Интер" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Болоньяликлар сафида голни Рикардо Орсолини киритди. У 76-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Болонья" очколари сонини 35 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт жадвалда 7-ўриндан жой олган. "Интер" ҳисобида ҳозирча 47 очко мавжуд. Клуб 2-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!