А Серия. Бугун Шомуродов жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Моуриньонинг "Рома"сига қарши майдонга чиқади

Бугун Италия А Сериясининг 38-тури ўйинлари давом эттирилади. 

Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Специя" сафарда "Рома" билан беллашади. Учрашув старти Тошкент вақти билан 00:00 га белгиланган.

Маълумот учун, айни дамда "Специя" 31 очко жамғарган ҳолда чемпионат турнир жадвалида 17-поғонада бормоқда. "Рома" эса 60 око билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Агар "Специя" бу ўйинда мағлуб бўлса, қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли ошиб кетади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!