А Серия. Драматик кечган баҳсда "Милан" 3 очкони қўлга киритди
Италия А Серияси 8-тури доирасидаги "Эмполи" - "Милан" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган баҳсда "россонерилар" иродали ғалабани қўлга киритди - 1:2.
Ўйиндаги дастлабки гол Анте Ребич номига ёзилди. Хорватиялик футболчи ўйиннинг 82-дақиқасида гол уриб, баҳсдаги ҳисобни очди. Беллашув якунланишига бир неча дақиқа қолганда мезбонлар футболчиси Байрами ҳисобни тенглаштирди. 90+4-дақиқага келиб, меҳмонлар аъзоси Балло-Туре жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
90+7-дақиқада Рафаэль Леау жамоасининг 3-голини уриб, ўйинга нуқта қўйди. Шу тариқа, Пиоли шогирдлари драматик кечган баҳсда ишончли ғалабани қўлга киритди.
Қўлга киритилган ғалабадан кейин миланликлар ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. "Эмполи" эса 7 очко билан 14-ўринни банд этган.
Фикрлар