А Серия. "Интер" "Болонья" дарвозасига 6 та гол урди

Ҳозиргина Италия А Сериясининг 4-туридан ўрин олган “Интер” ҳамда “Болонья” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйин 6:1 ҳисобида “нерадзуррилар”нинг йирик ғалабаси билан якунланди. “Интер”нинг голларига Лаутаро Мартинес (6'), Милан Шкриньяр (30'), Николо Барелла (34'), Матиас Весино (54') ва Эдин Жеко (63', 68') муаллифлик қилди. “Болонья”нинг ягона жавоб голини эса Артур Теате (86') киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Интер” ҳисобидаги очколар 10 тага етди ва у А Серия мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!