А Серия. “Интер” етакчига айланиб олди

Ҳозиргина Италия А Сериясининг 10-туридан ўрин олган “Интер” ҳамда “Сампдория” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда “нерадзуррилар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 26 тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди.

Тўғри, Лучано Спалетти жамоаси қолган рақобатчиларидан бир ўйин кўп ўтказганлигини та`кидлаш жоиз.

Италия А Серияси. 10-тур

Интер – Сампдория 3:2 (2:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 18 Шкриньяр, 2:0 – 32 Икарди, 3:0 – 54 Икарди, 3:1 – 64 Ковнацки, 3:2 – 85 Куальярелла.

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Нагатомо (Сантон, 84), Д`Амброзио, Миранда, Весино (Жоау Мариу, 74), Гальярдини, Валеро, Кандрева, Перишич, Икарди (Эдер, 87).

Сампдория – Пуджони, Сильвестре, Мурру, Берешиньски, Феррари, Прат, Торрейра, Рамирес (Капрари, 46), Баррето (Линетти, 66), Сапата (Ковнацки, 57), Куальярелла.

Огоҳлантиришлар: Мурру (61), Куальярелла (85), Гальярдини (88), Эдер (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!